23:17 / 02.03.2019
38934

Бедарак кетган бухоролик аёл саккиз ойдан буён қидирилмоқда

1992 йил 10 июнда Бухоро вилояти, Вобкент туманида туғилган Манзура Ҳакимовна Турсунова қидирилмоқда. 

У 2018 йил 5 июнда уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Миллати ўзбек, маълумоти ўрта. Оилали, икки нафар фарзанди бор.

Уйидан чиқиб кетганида унинг эгнида қора рангли енгсиз кўйлак, яшил ва жигаррангли халат, бошида пушти рангли рўмол, оёғида сариқ рангли шиппак бўлган.

Алоҳида белгилари: Бўйи 155-160 сантиметр, юзи узунчоқ, сочлари қора, кўзлари жигарранг. Жағ тишларининг орқа томони тепа ва паст қисмлари йўқ.

Манзура Ҳакимовна Турсунова ҳақида маълумотга эга бўлганлар (0365) 770-02-75, 332-12-02, +99897 303-94-97 телефон рақамлари орқали ёки яқин ҳудуддаги ички ишлар бўлимига хабар бериши сўралади.

Top