Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек-тожик чегарасида яна бир ўтказиш пункти очилди
2 март куни Сурхондарё вилояти Узун тумани «Боғдара» қишлоғида ўзбек-тожик халқларини боғловчи яна бир ўтказиш пункти — «Боботоғ» чегара божхона пункти ишга тушди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, «Боботоғ» чегара-божхона пунктига туташ ҳудудда Тожикистоннинг «Ҳисор» чегара-божхона постининг очилгани қўшни давлатнинг «Ҳисор» ва «Рўдакий» туманларида истиқомат қилувчи аҳолига ҳам қулайлик тақдим этади.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳамда Тожикистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чоралари тўғрисида» ПҚ 3923-сон қарори ижроси доирасида «Боботоғ» чегара божхона постини бунёд этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Постда жисмоний шахслар, товар ва транспорт воситаларининг қисқа муддатда ва самарали равишда божхона назоратидан ўтказиш учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Бу борада 300 млн. сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Постга элтувчи йўлларга асфальт ётқизилиб, ёритқичлар ўрнатилди, ён-атроф кўкаламзорлаштирилди», — дейилади ДБҚ ахборотида.
Шунингдек,бу ерда чегарачилар, ўсимликлар карантини, санитария эпидемиология, ветеринария назорати мутахассислари, суғурта хизматларини кўрсатиш учун шароитлар ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб, мамлакатлар ўртасида ўзаро визасиз тартиб жорий этилганди. Шундан сўнг, давлат чегарасидаги 9 та ўтиш пунктларининг фаолияти қайта тикланди. Чегарадош ҳудудлар ўртасида мунтазам алмашинувлар йўлга қўйилганди.
Мавзуга оид
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026