Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрт нафар босқинчи қўлга олинди - ИИВ
2019 йил 26 февраль куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи тўрт нафар шахс юзларини тўсган ҳолда, Марказ-1 кўчасида яшовчи Д.М. исмли аёлнинг уйига бостириб кирганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу вақтда уйнинг ҳовлисида бўлган Д.М.нинг келини уларни кўриб, шовқин кўтариши натижасида жиноятчилар воқеа жойидан ҳеч нарса ололмай, қочиб кетганлар.
Қайд этилишича, кўрилган чоралар натижасида жиноят содир этган шахсларнинг барчаси қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026