Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуайдо Венесуэлага қайтишини маълум қилди
Ўзини мамлакатнинг вақтинчалик президенти деб эълон қилган Хуан Гуайдо Венесуэлага қайтаётганини маълум қилди ва янги намойишлар ўтказишга чақирди.
"Мамлакатга қайтаётганимни маълум қиламан ва бутун мамлакат бўйлаб душанба ва сешанба кунлари чиқишлар қилишга чақираман", - деб ёзди Гуайдо Twitter саҳифасида.
Аввалроқ АҚШнинг Венесуэла бўйича махсус вакили Эллиотт Абрамс мамлакат ҳукуматини Колумбиядан қайтмоқчи бўлган Гуайдони ҳибсга олмаслик ҳақида огоҳлантирганди. Гуайдо 22 феврал куни Венесуэлани тарк этиши тақиқланган бўлса-да, Колумбиянинг Кукута шаҳрига борганди. Венесуэла олий суди вакили Хуан Карлос Вальдес Гуайдо тақиқни бузиб мамлакатни тарк этгани учун 30 йилгача қамалиши мумкинлиги ҳақида маълум қилганди.Гуайдо 23 январда ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилганди. Ўшандан бери мамлакатда сиёсий инқироз давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026