Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сандерс "Американинг энг хавфли президенти"га қарши овоз беришга чақирди
Фото: REUTERS
2020 йилги президент сайловига ўз номзодини қўйган сенатор-демократ Берни Сандерс демократлар партиясининг расмий номзоди бўлишига ва ҳозирги президент Дональд Трамп устидан ғалаба қозонишига ишонишини билдирди.
"Нафақат демократлар партиясининг номзоди сифатида ғалаба қозонишим, балки замонавий Америка тарихидаги энг хавфли президент бўлган Дональд Трампни енгишимга олиб келадиган мазкур кампанияда иштирок этаётганингиз учун миннатдорлик билдираман", - деди у ўзининг бир неча минг тарафдорлари иштирокидаги митингда.
Сандерс 2016 йилги сайловларда ҳам демократлар номидан иштирок этган, бироқ ўша кампанияни партия ичидаги сайловларда Хиллари Клинтонга ютқазиб қўйган.Берни Сандерс ҳамма учун ҳамёнбоп соғлиқни сақлаш тизимини киритиш, энг кам иш ҳақи миқдорини ошириш ва давлат олий таълим муассасаларида бепул олий таълимни жорий қилишга ваъда бермоқда.
Мавзуга оид
15:58 / 06.03.2026
Трамп Эрон раҳбарлиги учун «уч яхши номзод» борлигини айтди
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026