Саккиз ойлик боласи билан тиланчилик қилган наманганлик аёлга уй берилди
Тошкентда қўлида 8 ойлик боласи билан тиланчилик қилиб юрган бошпанасиз наманганлик Муяссар исмли аёлга Хотин-қизлар қўмитаси кўмагида уй олишга ёрдам берилди. Қўмита матбуот хизмати Kun.uz'га шу ҳақида хабар берди.
Асли Наманган вилоятидан бўлган Муяссар Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Хўжа Аҳрор Валий жоме масжиди ёнида тиланчилик қилиб юрган вақтда топилган эди. Аёлга биринчи ёрдам кўрсатилиб, унинг ҳолати ўрганила бошланган.
Муяссарнинг тақдиридан хабар топган Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти қиз билан бевосита мулоқотда бўлиб, унинг муаммоларини тинглади ҳамда унга амалий ёрдам бериш юзасидан чоралар кўрди.
Қўмита томонидан кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида она ва бола Наманган вилоятига қайтарилди ҳамда шаҳар марказидан бир хонали уй билан таъминланди, аёлнинг фарзандига эса бола пули ажратилди.
Муяссарнинг ҳолати Хотин-қизлар қўмитаси назоратида, унга келгусида ишга жойлашиш ҳамда фарзандини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича зарурий чоралар кўрилади.
Мавзуга оид
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
11:35 / 06.11.2024