Жамият | 13:19 / 04.03.2019
22478
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда янги автобус йўналиши очилди 

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрида янги автобус йўналиши очилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун, 4 март куни, Тошкентда янги - 4А автобус йўналиши очилди. Ушбу йўналиш "Изза мавзеси"дан "Чилонзор метроси" бекатигача ҳаракатланади.

Автобус қуйидаги схема бўйлаб ҳаракатланади: Изза мавзеси - Катта Қани кўчаси - Мақсуд Шайхзода кўчаси - Чилонзор метроси. Янги йўналиш бугундан ҳаракатланишни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ҳайдовчи ва кондуктор пенсионер аёлни автобусдан ҳайдаб чиқаргани  тасвирланган видео тарқалганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид