Жамият | 09:39 / 04.03.2019
7304
1 дақиқада ўқилади

Хонадон эшигини бузиб кириб, 4,7 млн сўм пулни ўғирлаган аёл ушланди

Иллюстратив фото

2019 йил 27 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида номаълум шахс Шарқ Юлдузи маҳалласи Қорасув қишлоғида яшовчи Т.Б.нинг уйи эшигини бузиб кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у хонадан 4 700 000 сўм пулни ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шарқ Юлдузи маҳалласида яшовчи Л.П. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид