АҚШ Россияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди
АҚШ президенти Дональд Трамп 2014 йил Украинадаги вазият сабабли Россияга қарши киритилган санкцияларнинг амал қилиш муддатини яна бир йилга узайтирди. Тегишли фармон Оқ уй сайтида эълон қилинган.
Фармонда санкциялар АҚШ миллий хавфсизлиги манфаатлари ва ташқи сиёсатига фавқулодда хавфлар мавжудлиги сабабли узайтирилаётгани таъкидлаб ўтилган.
Қарорда Украинадаги демократик жараёнлар ва институтларга путур етказаётган шахсларга нисбатан санкциялар ҳақида гапирилган. Жумладан, санкциялар россиялик сиёсатчиларни, Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг атрофидагиларни қамраб олади. Шунингдек, санкциялар Россия корхоналари ва ўз мустақиллигини эълон қилган ДХР ва ЛХРга қарши амал қилади.
Мавзуга оид
21:20 / 07.01.2025
“Озарбойжон бирорта ҳам ортиқча талаб қўяётгани йўқ, Россия шартларни бажаришни пайсалга соляпти” — эксперт
20:35 / 07.01.2025
АҚШ Асад ағдарилганидан кейин Сурияга қарши санкцияларни юмшатди
20:17 / 07.01.2025
АҚШда ўлимга ҳукм қилинган икки маҳбус Байденнинг жазони енгиллаштириш борасидаги таклифини рад этди
18:36 / 07.01.2025