Макрон Шенген ҳудудини қайта кўриб чиқишга чақирди
Франция президенти Эммануэль Макрон Шенген тизимини қайта кўриб чиқиш зарурияти мавжудлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Елисей саройининг сайтида хабар берилган.
«Биз Шенген зонасини қайта кўриб чиқишимиз керак: иштирок этишни истаган барча жавобгарлик мажбуриятларини бажариши керак», - деди Макрон.
Унинг сўзларига кўра, гап Шенген зонасидаги қатъий чегара назорати ҳақида кетмоқда.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, келишув иштирокчилари ҳамжиҳатлик мажбуриятларини бажариши лозим.
Макроннинг қайд этишича, бошпана тақдим этиш қоидалари бир хил бўлиши даркор.
Бундан ташқари, Эммануэль Макрон билдиришича, Буюк Британиянинг Евроиттифоқ таркибидан чиқиб кетиши Европадаги инқирознинг рамзи ҳисобланади.
Унинг сўзларига кўра, ўзини миллатчилик кайфиятидаги яккалатиб қўйиш «ҳеч нарсани таклиф қилмайди».
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Brexit одамларни «ёлғон ва масъулиятсизлик» билан жалб қилинган «Европа тузоғининг рамзи»га айланган.
Макроннинг таъкидлашича, бу каби «тузоқ» ҳозирги кунда бутун Европага таҳдид соляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британияда 15 нафар вазир Brexit туфайли истеъфога чиқишга тайёр экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:48
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
18:34 / 14.09.2024
Германия чегараларида назорат тикланиши белгияликларни ташвишга солмоқда
18:27 / 14.09.2024
“Сўнгги чора”: Шенген ҳудудидаги қатор давлатлар ўз чегарасида назорат ўрнатди
07:52 / 10.06.2024