Покистонда Ўзбекистон туристик ахборот маркази очилди
3 март куни Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ташаббуси билан Исломобод шаҳрида Ўзбекистон туристик ахборот маркази очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
“Унинг асосий мақсади Ўзбекистон туристик салоҳиятини ривожлантириш, Покистонда туризм соҳасида маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, турли тадбирлар, экскурсион йўналишлар ва бошқа туристик маҳсулотлар ҳақида ахборот тақдим этишдир. Марказ шунингдек Ўзбекистонга туристларни жалб этиш бўйича инновацион технологияларни ишлаб чиқиш билан ҳам шуғулланади”, дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, марказ очилиш маросимида Покистоннинг сиёсий, илмий-академик, жамоатчилик ва ишбилармон доиралари, туристик компаниялар ва ОАВ вакиллари қатнашди.
Аввалроқ Ҳиндистонда 10 мингдан зиёд киши ташриф буюрган The Times Travel Show Expo туристик кўргазмасида Ўзбекистон туристик салоҳияти намойиш этилганди.
Мавзуга оид
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
20:50 / 17.09.2024
Россиялик блогер Ўзбекистон поездидаги саёҳатни «ҳақиқий синов» деб таърифлади
14:10 / 10.09.2024