Жаҳон | 08:58 / 07.03.2019
3619
1 дақиқада ўқилади

Италиядаги миллий боғда сайёҳларга шиппакларда юриш тақиқлаб қўйилди  

Фото: Depositphotos / frantic00

Италиянинг Чинкве-Терре миллий боғи раҳбарияти сайёҳларга боғга шиппакларда киришни тақиқлашга ва қоидабузарлар учун 45 доллардан 2600 долларгача жарима киритишга қарор қилди.

Ушбу қарор маҳаллий тоғ-қутқарув отрядлари вакилларининг сайёҳлар тоғли ҳудуд бўйлаб тўғри келмайдиган пойабзалда юришларига шикоят қилишларидан кейин қабул қилинган. Сайёҳлар серқоя жойларга шиппакларда ва сувсиз боришади, бу эса мутахассисларнинг айтишича, хавфлидир. 

Жарима миқдори қоидага амал қилмаган сайёҳни қутқариш ишлари кўламига боғлиқ бўлади.

“Биз бу чораларни секин-аста киритамиз, аввал хабардор қиламиз, сўнгра санкциялар қўллаймиз”, деб айтган боғ директори Патрицио Скарпеллини.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид