Ўзбекистон | 17:17 / 07.03.2019
46321
1 дақиқада ўқилади

Марказий Банк раиси ўринбосари ишдан бўшатилди

Марказий банк Раиси ўринбосари Адҳам Рустамович Исломов ўз вазифасидан озод этилган, деб хабар бермоқда Kun.uz ахборот манбаси. 

1976 йил​ Тошкент шаҳри​да туғилган Адҳам Исломов 2018 йил январидан буён Марказий Банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди

У бундан аввал Ўзбекистон Президенти Девони ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизматининг бош консултанти сифатида фаолият кўрсатган.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Исломовнинг ўрнини шу вақтга қадар «Ўзагросуғурта»​ раиси лавозимида ишлаб келаётган Саидқаҳҳор Холхўжаев эгаллайди.

Саидқаҳҳор Холхўжаев

 

Мавзуга оид