Ўзбекистон | 17:26 / 07.03.2019
7272
1 дақиқада ўқилади

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг автобус паркларидаги улушлари сотилиши мумкин

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳридаги йўловчи транспорти фаолияти тубдан такомиллаштирилади. Бу йўловчи ва юк ташувларини янада ривожлантириш бўйича йўл харитасида белгилаб қўйилган.

Ҳужжат билан Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича Концепция лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бунга жаҳондаги етакчи компаниялар жалб этилади.

Бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2019 йил 1 июлга қадар тайёрланади. Масъуллар - Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ.

Шунингдек, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг автобус паркларидаги улушлари ишончли бошқарувга берилади ёки реализация қилинади. 

Бу борадаги тегишли чора-тадбирлар 2019 йил 1 июлга қадар ишлаб чиқилади. Масъуллар - Давлат активларини бошқариш агентлиги, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги. 

Мавзуга оид