Спорт | 03:10 / 07.03.2019
27850
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ. "МЮ" 92-дақиқада урилган гол эвазига "ПСЖ"ни енгиб, чоракфиналга чиқди

Фото: Twitter/ChampionsLeague

Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб ўйинида яна бир сенсация юз берди. 

Ўз майдонида ўтган илк учрашувда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Манчестер Юнайтед" сафарда "ПСЖ" билан куч синашди. Голларга бой бўлган учрашув 1:3 ҳисобида манчестерликлар ғалабаси билан якунланди. 

Парижликлар сафидаги ягона гол Бернат томонидан киритилди. Меҳмонлар таркибида Лукаку дублга эришди, жамоани кейинги босқичга олиб чиққан гол 92-дақиқада Рэшфорднинг пенальтидан унумли фойдаланиши оқибатида қўлга киритилди. Шу тариқа, "МЮ" икки ўйин натижасига кўра, чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди. 

ПСЖ – Манчестер Юнайтед 1:3

Голлар: 0:1 – 2 Лукаку, 1:1 – 12 Бернат, 1:2 – 30 Лукаку, 1:3 – 90, пенальти Рэшфорд.
ПСЖ – Буффон, Кимпембе, Тиаго Силва, Маркиньос, Дани Алвес (Кавани, 90), Ди Мария, Верратти, Керер (Паредес, 70), Дракслер (Менье, 70), Бернат, Мбаппе.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи (Диогу Далот, 36), Линделеф, Шоу, Смоллинг, Мактомини, Фред, Перейра (Чонг, 80), Янг (Гринвуд, 87), Лукаку, Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Ди Мария (34), Паредес (75), Шоу (90).
Илк учрашув: 2:0

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид