«Реал»нинг бразилиялик ҳимоячиси Марсело клубни тарк этиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
Аввалроқ, Португалия матбуоти Марселонинг «Ювентус» билан 4 йиллик шартномани келишиб олгани ва 30 ёшли футболчи трансфери 45 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида ёзган эди.
Марсело инстаграм саҳифасида «Реал» машғулотларидан олинган суратини жойлади ва: «Бу менинг уйим», деб ёзди.
Эслатиб ўтамиз, Марсело 2007 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу мавсумда у асосий таркибдаги ўрнидан ажралди.