Жаҳон | 14:48 / 09.03.2019
14750
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: КХДР ракета учиришга тайёргарлик кўрмоқда

Фото: Global Look Press

КХДР ракета парвозини амалга оширишга тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда National Public Radio хабар берди.

Америка радиостанцияси DigitalGlobe компаниясининг сунъий йўлдошдан олинган фотосуратларга эга экани айтилади, уларда мамлакатдаги биринчи қитъалараро баллистик ракеталар ишлаб чиқарилган Санумдон илмий-тадқиқот марказини кўриш мумкин.

Суратларда объект яқинида тўхтаб турган енгил ва юк автомобиллари тасвирланган. Шунингдек, марказ яқинида темир йўл вагонлари ва кўтарма кранлар борлигини пайқаш мумкин.

Монтерейдаги Миддлбери халқаро тадқиқотлар институтининг Шарқий Осиёда тарқатмаслик дастури бўйича директори Жеффри Льюис сўзларига кўра, бу КХДР ракета учиришга тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкинлигидан далолат беради.

«Агар ҳамма нарса бирлаштирилса, унда КХДР ракета яратиш жараёнида эканини тахмин қилиш мумкин», - дея аниқлик киритди Льюис.

Бироқ, бу ҳарбий ракета ёки сунъий йўлдошларни учирадиган ракета экани ҳозирча тушунарсиз. Бундан ташқари, эҳтимолий парвоз муддатлари ҳам номаълум, дея аниқлик киритади радиостанция.

Бундан олдин, Жимми Картер Трампга ёрдам бериш учун КХДРга боришга тайёр экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид