Жаҳон | 21:08 / 09.03.2019
13352
2 дақиқада ўқилади

Порошенко: Украинага юқори аниқликдаги ракета қуроли зарур

Фото: УНИАН

Украинага душман ортидаги узоқ нишонни ура оладиган, таъсир доираси кенг юқори аниқликдаги ракета қуроли зарур, деди Украина президенти Пётр Порошенко.

"Бизга душман ортидаги узоқ нишонни ура оладиган, таъсир доираси кенг юқори аниқликдаги ракета қуроли зарур. Бу тажовузкор давлатни тўхтатиб туради, мудофаамизни эса ишончли қилади. Мен учун аввало украиналикларнинг хавфсизлиги муҳим", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирилади президент матбуот хизматининг Twitter саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШнинг Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқиши Киевни "илгари тўхтатиб турган мажбуриятлардан озод бўлишига олиб келган". 

"Эндиликда ракеталаримизнинг парвоз масофаси ҳеч қандай чекловларга боғлиқ эмас", - деган Порошенко.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Москва томонидан Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома бажарилишини тўхтатишга доир фармонни имзолаганди.

Мавзуга оид