Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қизил денгизда газнинг йирик захиралари топилди
Қизил денгизда табиий газнинг жуда йирик захиралари топилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони энергетика вазири Холид ал-Фолиҳ маълум қилди, дея хабар беради Reuters ушбу давлат ахборот агентлигига таянган ҳолда.
Нашр ҳозирча бошқа тафсилотларни келтирмаган. АҚШнинг Энергетика ахбороти бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, 2017 йилда Саудия Арабистони Россия, Эрон ва Қатардан кейин дунёда табиий газ захиралари бўйича тўртинчи ўринни (8,58 триллион куб метр) эгаллаган.
Шунингдек, ал-Фолиҳнинг маълум қилишича, Саудия Арабистонининг Saudi Aramco компанияси АҚШда суюлтирилган табиий газ бўйича бир қатор лойиҳалар, Жанубий Африкадаги нефть-кимё саноатига инвестициялар киритишни кўриб чиқмоқда.
Бундан олдин, Ўзбекистонда суюлтирилган газ таъминотидаги муаммолар маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026