Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда 60 дан кўпроқ жангари йўқ қилингани маълум қилинди
Фото: Khaama Press
Афғонистон қуролли кучларининг мамлакатнинг бир нечта вилоятида ўтказган операциялари натижасида охирги суткаларда “Толибон”нинг 60 дан кўпроқ жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда Khaama Press ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, махсус кучларнинг ҳарбий-ҳаво кучлари кўмагида амалга оширилган операциялари Логар, Вардақ, Гилманд, Урузғон ва Пактика вилоятларида ўтказилган. Натижада “Толибон”нинг радиоминораси ҳам йўқ қилинган.
Бартараф этилган жангарилар орасида толибларнинг дала қўмондони Убайд ҳам бўлган. У Вардақ вилоятидаги авиазарба натижасида ўлдирилган. Таъкидланишича, жангари “давлат хизматчиларини ўлдиришда кўмак бериш, ушбу қотилликларни ташкиллаштириш ва амалга ошириш учун жавобгар” ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
08:34 / 07.04.2026
Кобулда Марказий Осиё ва Афғонистон илк мулоқоти ўтказилди
00:22 / 06.04.2026