Чақмоқ футбол жамоасининг деярли барча ўйинчиларини ҳушидан кетказди
Бразилиянинг “Насионал де Сан-Домингуш” футбол клуби ўйинчилари машғулот вақтида майдонга чақмоқ урилгандан кейин ҳушдан кетишди. Бу ҳақда Globo телеканали хабар берди.
Воқеа 8 март куни Санта-Китерия шаҳрида юз берган.
Гувоҳларнинг айтишича, машғулот маҳаллий вақт билан 17:30да бошланган ва 3 дақиқа ўтиб ўйинчилар чақмоқ уриши сабабли газонга йиқилишган.
“Мен ёрқин чақноқни кўрдим ва майдонда бўлганларнинг барчаси йиқилиб тушишди. Мен улар ўлиб қолдилар деб қўрқиб кетдим”, деб маълум қилган жамоа аъзоси Элтон Мендонса Боржес. Унинг ўзи чақмоқ урган вақтда майдонда бўлмагани сабаб жароҳат олмаган. Футболчи воқеа вақтида ёмғир ёғмагани ва газон қуруқ бўлганини маълум қилган.
Чақмоқ зарбасини четроқда машқ қилаётган бошқа жамоа ўйинчилари ҳам ҳис қилишган. “Бизлар ҳам ерга йиқилиб тушдик”, деб маълум қилган “Крузейра-де-Арейя” жамоаси ўйинчиси Элио Шименес ва унинг жамоадошларига тиббий ёрдам талаб этилмаганини қўшимча қилган.
“Насионал”нинг бир қисм ўйинчилари воқеа гувоҳлари томонидан уларга кўрсатилган юрак-ўпка жонлантиришидан кейин ўзларига келганлар. 3 киши шифохонага олиб кетилган. Уларга моториканинг қисман йўқотилиши, кўриш функцияларининг бузилиши ва лат ейиш ташхиси қўйилган. Улар кейинроқ кўрикдан ўтказилгач, шифохонадан чиқариб юборилганлар.
Мавзуга оид
18:24 / 04.11.2024
Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
17:08 / 02.11.2024
Бразилияда катталиги чумолидай келадиган қурбақа топилди
09:30 / 21.10.2024
Бразилия президенти BRICS саммитига парвозини бекор қилди
14:10 / 09.10.2024