Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига. «Динамо» - «Насаф» 1:1 — Фотожамланма
Янги старт олган Ўзбекистон Суперлигасининг илк турида Самарқанднинг «Динамо» клуби Қаршининг «Насаф» футбол клубини қабул қилди.
Учрашув олдидан Самарқандда янги футбол баҳорининг очилиш маросими ўтказилди. Вилоят раҳбарлари, таниқли футбол арбоблари сўзга чиқиб футболчилар ва мухлисларни табриклашди.
Ўйин бошланишидан аввал, «Динамо» футбол мактаби тарбияланувчиси, иқтидорли футболчи Сирожиддин Сайфиевнинг хотирасига бағишлаб 1 дақиқа сукут сақланди.
Ўйин бошланди. Меҳмонлар футболчиси Дилшод Саидовнинг 12-дақиқада киритган тўпига динамочилардан Амиржон Сафаров 51-дақиқада жавоб қайтарди.
Учрашувнинг энг эсга қоларли воқеаларидан бири «Динамо» дарвозабони Шоҳрухжон Эшбўтаевнинг жароҳат олиб, 62-дақиқада Ботирали Эргашевга алмаштирилгани бўлди. 13 мингга яқин мухлис кузатган ўйиннинг сўнгига қадар Эргашевлар ўз дарвозаларидан бошқа тўп олиб чиқишмади ва ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди.
Сизларга мазкур ўйиннинг эътиборга молик лаҳзаларидан мухбирларимиз туширган фотожамланмани тақдим этамиз.

















Мавзуга оид
12:26 / 07.03.2026
Суперлига. «Нефтчи»нинг зўр старти ва жадвал тубига тушган «Сўғдиёна»
23:12 / 27.02.2026
Мундиал йилидаги мавсум: ким фаворит?
20:37 / 27.02.2026
Суперлигадаги легионерларнинг 95 фоизи маҳаллий футболчилардан кам маош олади – Диёр Имомхўжаев
15:01 / 12.02.2026