Жаҳон | 00:21 / 11.03.2019
37538
1 дақиқада ўқилади

Интернетда Россиянинг кўзни қамаштирувчи қуроли синови видеоси эълон қилинди  

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Александр Казаков

“Звезда” телеканали 10 март куни Россиянинг визуал-оптик халақитлар станцияси “Филин”нинг синовлари қайд қилинган видеони эълон қилди.

Таъкидланишича, қурол тунги вақт 5 кмгача масофада жойлашган нишонга олгич, масофа ўлчагичлар, танкларга қарши бошқарилувчи ракеталарни мўлжалга тўғрилаш ва тунги кўриш асбобларини бартараф эта олади. 

“Филин” станциясининг ишлаши ёруғлик нурланиши ёрқинлигини ўлчашга асосланган. Ёрқинликнинг паст частотали тебранишлари кўриш асабларини қўзғатиши ҳисобига кўриш аъзоларининг вақтинчалик издан чиқишига олиб келади ва душман аскарида галлюцинациялар келтириб чиқаради.

3 февралда “Филин” билан Россия ҳарбий-денгиз флотининг кемаларини жиҳозлаш бошлангани маълум қилинган. 10 март куни эса The Times нашри янги қурол билан қуролланган “Адмирал Горшков” ҳарбий кемаси Шотландиядаги ҳарбий-ҳаво кучларининг ягона базаси яқинидан ўтиб, Британия ҳарбий-денгиз кучларини саросимага солганини ёзган.

Мавзуга оид