Қозоғистон Ўзбекистонга газ экспортини камайтирди
Қозоғистон ўтган йилнинг 10 ойи давомида 22 миллиард куб метрдан ортиқ газ экспорт қилди. Бу ҳажм ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 14,5 фоизга кўп, деб хабар бермоқда "Хабар 24".
Экспортнинг ўсиши Россия ва Хитойга етказиб бериш ҳажмлари ортиши билан боғлиқ. Давлатнинг шимолдаги қўшниси 7,5 миллиард куб метрдан ортиқ газ сотиб олди, шарқдагиси эса - ҳажмларни 7 баробарга оширди. Мамлакат Энергетика вазирлиги сўнгги маълумотларига кўра, 2018 йилда Хитойга 5 миллиард 800 миллион куб метр газ сотилган.
Маҳсулотни сотиш бозорларининг кенгайиши ҳам экспорт ўсишига таъсир қилди. Озарбойжон ва Қирғизистонга кичик ҳажмда етказиб бериш йўлга қўйилди. Швейцария, Украина ва Ўзбекистонга экспорт ҳажми камайди.
Умуман олганда, ушбу даврда Қозоғистон 1 миллиард 700 миллион долларлик газ сотди. Йил бошидаги кўрсаткичларга кўра, Қозоғистонда 9 миллион киши, яъни мамлакат аҳолисининг деярли ярми газга эга. Расмийлар бу рақамни ошириш ниятида.
Бундан олдин, Ўзбекистонда суюлтирилган газ таъминотидаги муаммолар маълум қилинганди.
Мавзуга оид
17:03
Путин Қозоғистонга келиб, Тўқаев билан учрашди – асосий келишувлар ҳақида
16:08
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширади — Путин
20:47 / 27.11.2024
Бедарвоза божхона ва ғойиб бўлаётган машиналар – Kun.uz’да катта суриштирув
17:29 / 27.11.2024