Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ва ЕИ Лондоннинг Brexit бўйича кафолатлари ҳақида келишиб олди
Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер маълум қилишича, Брюссель ва Лондон Буюк Британиянинг Brexit бўйича ҳуқуқий кафолатлари тўғрисида келишиб олган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
«Чиқиб кетиш тўғрисидаги келишув бўйича аниқ тушунтиришлар мавжуд ва юридик кафолатлар белгилаб қўйилди», - деди Юнкер.
Унинг сўзларига кўра, келишув, хусусан, Британия учун Ирландия чегарасини назорат қилиш режими бўйича кафолатлар тақдим этади.
Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, энди Брюссель ва Лондон Brexit’ни тартибга солинган ҳолда якуний ҳолатга келтириши мумкин.
Бундан олдин, Тереза Мэй вазирлар маҳкамаси қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026