13:21 / 12.03.2019
39863

Forbes энг кўп миллиардерлар яшовчи 10та шаҳарни маълум қилди

Нью-Йорк/Фото: Craig Warga/Bloomberg

Forbes талқинига кўра 2019 йилда дунёдаги энг бой одамлар рейтингига 2153 киши киритилди. Шу билан бирга, уларнинг 551 нафари дунёдаги 1860та шаҳардан фақатгина ўнтасида истиқомат қилади, деб ёзмоқда Forbes.

Ушбу нисбатан кичик рўйхатдан жой олган шаҳарларда яшайдиган миллиардерларнинг умумий бойлиги 2,3 триллион долларга тенг. Дунёда фақат етти мамлакат ушбу миқдордан ортиқ бўлган ЯИМ билан мақтана олади.

Энг кўп миллиардерлар яшайдиган шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринни Нью-Йорк эгаллади. АҚШнинг энг йирик шаҳрида 84 миллиардер истиқомат қилади, уларнинг умумий бойлиги 469,7 миллиард доллар бўлиб, бу Австрия ЯИМдан кўпдир.

Сўнгги беш йил давомида дунёдаги энг йирик иккита биржа жойлашган шаҳар, 2015 йилда Москвани истиқомат қилувчи миллиардерлар сони бўйича ортда қолдиргач, рейтингни бошқариб келмоқда. 2016 йилдан буён Москва 71 миллиардер билан рейтингнинг учинчи ўрнидан жой олиб келяпти, иккинчи - Гонконг (79 миллиардер).

Гонконг
Фото: Getty Images
Москва
Фото: Getty Images

Умуман олганда, топ-10 қуйидагича кўринишга эга:

Шаҳар

Миллиардерлар сони

Умумий бойлик

Шаҳардаги энг бой одам

Нью-Йорк, АҚШ

84

$469,7 млрд

Майк Блумберг, Bloomberg LP

Гонконг, Хитой

79

$355,5 млрд

Ли Кашин, Cheung Kong Group

Москва, Россия

71

$336,5 млрд

Леонид Михельсон, «Новатэк»

Пекин, Хитой

61

$193,3 млрд

Ван Цзяньлинь, Dalian Wanda Group

Лондон, Буюк Британия

55

$226 млрд

Михаил Фридман, «Альфа-Групп»

Шанхай, Хитой

45

$110,7 млрд

Колин Хуан, Pinduoduo

Сан-Франциско, АҚШ

42

$109,2 млрд

Дастин Московиц, Facebook

Шэньчжэнь, Хитой

39

$190,5 млрд

Ма Хуатэн, Tencent

Сеул, Жанубий Корея

38

$99,9 млрд

Ли Кун-Хи, Samsung

Бомбей, Ҳиндистон

37

$184,4 млрд

Мукеш Амбани, Reliance Industries

Бундан олдин, Владимир Ким Марказий Осиёдаги энг бой одамга айланганди.

Top