Жаҳон | 22:16 / 13.03.2019
4967
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон Покистон билан чегарада ҳарбий самолётлари учун паноҳгоҳлар қуради

Фото: Dekhnews

12 март куни Ҳиндистон федерал ҳукумати мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари учун 110 та ҳимояланган паноҳгоҳлар қуриш ҳақидаги қарорни қабул қилди. 

Маълум қилинишича, ҳимоя истеҳкомлари Покистон билан чегарадаги ҳудудларда қурилади.

Ҳиндистоннинг “Жагран” ахборот агентлиги маълум қилишича, бу иншоотлар самолётларни душман бомбардимонларидан ҳимоялаш учун хизмат қилади.

Лойиҳа қиймати 50 млрд рупийга (718 млн доллар) баҳоланган.

Айни вақтда Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар ўзаро зиддиятлар сабабли кескин кўриниш олган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид