Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамшид Кенжаев иши. Айбланувчиларга ҳукм чиқарилди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида спортчи Жамшид Кенжаевнинг тунги клубда ўлдирилиши билан боғлиқ воқеа юзасидан суд жараёни якунланди.
Kun.uz мухбирининг суддан хабар беришича, суд мажлисида раислик қилган судья Сарвар Каримов айбланувчиларга ҳукм чиқарди.
Хусусан, Шодали Қиличов (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в», «ж» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгилаб қўйилди.
Шунингдек, Саидазим Камолдинов (1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланмаган), Алижон Ҳамраев (1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланган) ва Жаҳонгир Ёрқулов(1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланмаган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.
Юқоридаги уч нафар шахснинг ҳар бирига 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил-колонияда ўташ белгиланди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, манфаатдор томонларга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Мавзуга оид
14:43 / 26.11.2025
“Ходимларим солиқчининг уйига киришдан аввал эшикни тақиллатишган” – собиқ ИИБ бошлиғи Акмал Хўжаев кўрсатмаси тингланди
14:58 / 19.11.2025
Фуқаролик ва иқтисодий низоларни кўриш тартиби соддалаштирилади
17:33 / 18.11.2025
Пойтахт ИИББнинг 8 нафар тезкор ходими фуқаронинг 233 минг доллар маблағини зўрлик ишлатиб тортиб олгани маълум бўлди
17:36 / 16.11.2025