Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга кўп марталик виза нархи маълум бўлди
Кўп марталик уч йиллик виза расмийлаштирганлик ва берганлик учун консуллик йиғими миқдори белгиланди, деб ёзмоқда Norma.
Қайд этилишича, президентнинг 6.03.2019 йилдаги ПФ–5684-сон фармони билан Ўзбекистон Республикаси консуллик йиғимлари тарифига қўшимча киритилди.
Эслатиб ўтамиз, ЭКИҲнинг (инвестиция киритиш вақтида ўрнатилган) 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистонга инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кўп марталик 3 йиллик виза расмийлаштиришлари мумкин. Унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистондан чиқмасдан чекланмаган миқдорда узайтириш мумкин.
Бундай визани расмийлаштирганлик ва берганлик учун консуллик йиғими – 350 АҚШ доллари ундирилади.
Ҳужжат 6.03.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
20:27 / 14.01.2026
АҚШ 75 мамлакат фуқаролари учун виза беришни тўхтатади
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
13:16 / 06.01.2026