Жаҳон | 08:10 / 13.03.2019
10017
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Украинага президент сайловларининг эртаси куни қайтишини айтди 

Фото: РИА Новости / Стрингер

Грузиянинг собиқ президенти ва Украинанинг Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украинага 1 апрелда қайтмоқчилигини, чунки президент Пётр Порошенко 31 март куни бўлиб ўтадиган президент сайловларининг 2-босқичига ўта олмаслигига ишончи комиллигини ва бундай ҳолда унга мамлакатга киришга ҳеч ким тўсқинлик қила олмаслигини айтди.  

“Мен 1 апрель куни “Бориспол” аэропортига (Киев) қўнмоқчиман. Мен бу чиптани Порошенко 2-босқичга ўта олмаслигига ишончим комиллиги учун сотиб олдим. У 2-босқичга ўта олмагани сабаб ҳеч қайси чегарачи мени Украинага қўймаслик ҳақидаги унинг буйруғини бажаришни истамаслигига ишончим комил”, деб айтган Саакашвили журналист Дмитрий Гордонга берган интервьюсида.

Саакашвили ўз сўзлари исботи сифатида телефонида сотиб олинган чиптани кўрсатган.

Мавзуга оид