Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юқори тоифага талабгор ўқитувчилар учун тест синовлари графиги маълум бўлди
Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб ҳунар таълими муассасаларининг биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур тоифалар, лавозимларга талабгор педагог кадрлар учун Республикамиз ҳудудларида бўлиб ўтадиган онлайн тест синовлари графиги тасдиқланди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, малака тест синовлари жорий йилнинг 25 март кунидан 1 апрелга қадар давом этади.
«Педагог кадрлар аттестация жараёнлари ва ўзларига тегишли маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг pka.tdi.uz сайти орқали кузатиб боришлари мумкин», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, жорий йилнинг 4-9 март кунлари педагог кадрларни аттестацияси Тошкент шаҳрида онлайн тест тарзида ташкил этилди.
Мавзуга оид
14:34 / 30.03.2026
Наманганда 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилган ўқитувчи қамоққа олинди
12:30 / 14.03.2026
Кармана туман ҳокими ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, қарийб 1 соат турғизиб қўйди
19:25 / 02.03.2026
Вазирлик аттестация тестида хатолик бўлганини тан олди
21:22 / 28.02.2026