Жамият | 10:35 / 14.03.2019
12122
1 дақиқада ўқилади

14 март куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади 

14 март куни Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши муносабати билан йўл қатнов қисмида ҳаракат қисман чекланади. 

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади:

Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисми  соат 11:00 дан 18:00 гача;
 
Олмазор кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми соат 11:00 дан 18:00 гача;      

И.Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисми соат 11:00 дан 18:00 гача; 
      
Қоратош кўчасининг Бунёдкор кўчасидан 1-шаҳар шифохонасигача бўлган қисми соат 11:00 дан 18:00 гача қисман ёпилади.       

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид