Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий термасининг «China Cup»да қатнашадиган таркиби маълум қилинди
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер 21-25 март кунлари Хитойнинг Наннинг шаҳри мезбонлик қиладиган «China Cup» мусобақасига жалб этилган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда Tribuna.uz мухбири хабар бермоқда.

Дарвозабонлар:
Акбар Тўраев (ОКМК)
Санжар Қувватов («Пахтакор»)
Жавоҳир Илёсов («Локомотив»)
Ҳимоячилар:
Егорь Кримец («Пахтакор»)
Анзур Исмоилов («Локомотив»)
Достонбек Турсунов («Ренофа Ямагучи», Япония)
Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
Олег Зотеев («Локомотив»)
Фаррух Сайфиев («Пахтакор»)
Акмал Шораҳмедов (ОКМК)
Даврон Ҳошимов («Локомотив»)
Яримҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков («Пахтакор»)
Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ», Хитой)
Отабек Шукуров («Шаржа», БАА)
Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)
Сардор Мирзаев («Локомотив»)
Достонбек Ҳамдамов («Пахтакор»)
Жавоҳир Сидиқов («Пахтакор»)
Икром Алибоев («Сеул», Жанубий Корея)
Ҳужумчилар:
Марат Бикмаев («Пахтакор»)
Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»)
Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

Мусобақа ташкилотчиларининг қарорига асосан, Ўзбекистон ярим финални 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўтказади. Ундан бир кун олдин мезбон Хитой термаси Таиланд билан куч синашади.
Учинчи ўрин учун баҳс ва финал учрашуви 25 март куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, «China Cup» мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йилги мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган бўлиб, унда Чили ғолиб чиққан. 2018 йилда эса Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой иштирок этган кубокда Уругвайнинг қўли баланд келган. Аввалги ҳар икки турнир ҳам Наннингда бўлиб ўтганди.
Аввалроқ Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес томонидан Наннингдаги турнирга чақирилган футболчилар рўйхати маълум бўлганди.
Мавзуга оид
19:24 / 09.06.2026
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
02:23 / 09.06.2026
Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, Нидерландияга мағлуб бўлди
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
22:26 / 03.06.2026