03:01 / 14.03.2019
13670

ЕЧЛ. "Ливерпуль" сафарда "Бавария"га 3та гол уриб, чоракфиналга чиқди

Фото: Twitter/ChampionsLeague

Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб ўйини доирасида навбатдаги ўйин ўтказилди. 

"Бавария" ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Меҳмонлар сафида Мане дублга эришган бўлса, яна бир гол ван Дейк томонидан киритилди. Майдон эгаларининг ягона голи ҳам "Ливерпуль" ҳимоячиси Матип ўз дарвозасига киритиб қўйди. 

Жамоалар ўртасидаги илк учрашув голсиз дуранг билан якунланган эди ва шу тариқа, "Ливерпуль" чоракфиналга чиқди. 

Бавария – Ливерпуль 1:3

Голлар: 0:1 – 26 Мане, 1:1 – 39, автогол Матип, 1:2 – 69 ван Дейк, 1:3 – 84 Мане.
Бавария – Нойер, Зюле, Алаба, Рафинья, Хуммельс, Мартинес (Горетцка, 72), Алькантара, Хамес (Саншеш, 79), Гнабри, Рибери (Коман, 61), Левандовски.
Ливерпуль – Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Милнер (Лаллана, 87), Хендерсон (Фабиньо, 13), Вейналдум, Мане, Салоҳ, Фирмино (Ориги, 83).
Фабиньо (43), Матип (63), Алькантара (65), Саншеш (83), Робертсон (90).
Илк учрашув – 0:0

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top