«5 йил ўтса ҳам». Евроиттифоқ Россиянинг Қрим устидан назоратини тан олмаяпти
«Севастопол шаҳри ва Қрим автоном республикасининг Россия томонидан ноқонуний аннексия қилиниши»дан беш йил ўтиб ҳам Евроиттифоқ ўз муносабатини ўзгартирмади: Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги сақланиши лозим. Бу ҳақда ЕИ эълон қилган баёнотда билдирилган.
«Россиянинг халқаро ҳуқуқ қоидаларини қўпол равишда бузиши Азов денгизи ва Керч бўғозидаги кескинликка ҳам сабабчи бўлди», — дейилади унда.
ЕИ ноқонуний қўлга олинган украин денгизчилари, кема ва техникаларни озод этишни сўраган.
Шунингдек, баёнотда Украина розилигисиз қурилаётган Керч бўғозидаги кўприк ҳам танқид қилинган. Иттифоқчилар бўғоз орқали Украина кемалари Азовга эркин ўта олиш имконияти таъминланишидан умид қилган.
«Ўтиш йўлининг ноқонуний чеклаб қўйилиши Украинанинг Азов денгизидаги портлари иқтисодий ҳолатига салбий таъсир қилади ва минтақа учун ҳам зарарли», — дейилади унда.
2014 йили 16 март куни Қрим тақдирини ҳал этиш учун референдум ўтказилганди. Шундан сўнг, ҳудуд Россия таркибига қўшиб олинган.
Мавзуга оид
12:37 / 29.11.2024
«Сиз Россияга хизмат қиласизми ёки Гуржистонга?» — президент Тбилисидаги намойишларга қўшилди
18:13 / 28.11.2024
Россияда 21 минг мигрантни ноқонуний рўйхатдан ўтказган шахслар қўлга олинди
16:08 / 28.11.2024
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширади — Путин
13:10 / 28.11.2024