Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳусийчилар Саудия Арабистонига ракета учириш билан таҳдид қилмоқда
Ямандаги ҳусийчилар гуруҳи Худойда порт шаҳри бўйича БМТ чиқарган резолюция ишламаса, Саудия Арабистони ва БААга ҳужум қилиш мақсадида баллистик қуроллар ва кучлар шай қилинганини таъкидлади.
Ҳусийчилар расмий вакили тарқатган баёнотга кўра, Ямандаги президент Абд-Раббу Мансур Хадини қўллаб-қувватлаётган Саудия Арабистони ва БААга ҳаводан зарба бериш учун қуроллар шай қилинган ва хужум бўйича қарор исталган пайт қабул қилиниши мумкин.
«Бизда мавжуд маълумотларга кўра, душман Худойдада ҳарбий эскалацияни режалаштирмоқда ва биз уларни кузатишда давом этамиз. Бизнинг кучлар ҳам муносиб жавоб қайтаришга тайёр қилинган», — дейди Яҳё Сариа.
Моҳиятан Эрон ва Саудия ўртасидаги зиддиятнинг қуролли тўқнашувга айланаши, бу кураш эса учинчи давлат — Яман ҳудудида юз бераётгани ҳусийчиларда бошқа имконият қолдирмаяпти: улар ҳаводан зарба беришга жиддий тайёрланмоқда.
Саудия бошчилигидаги коалиция эса гуруҳни Стокҳолм битимига риоя қилмасликда айблаган. Ҳусийчилар эса БМТ кафолатини талаб қилиб, ҳудуд назоратини сақлаб қолишни ўйламоқда. Аммо икки тараф ҳам шаҳардан қўшинларини олиб чиқишга рози бўлганди.
Ихтилоф ҳусийчилар томонидан Санода ҳокимиятдан ағдарилган Хадини қўллаб-қувватлаш ортидан келиб чиқди. Қарама-қаршилик сабаби эса диний таълимот ва йўналишлар бўлиб, коалиция кучлари Исломнинг сунний йўналишига мансубдир.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026