Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэладаги иқтисодий инқироз кутилмаган натижага олиб келди
Венесуэладаги иқтисодий инқироз кутилмаган оқибатларга олиб келди – мамлакатда босқинчиликлар ва пул ундириш мақсадида одамларни ўғирлаш жиноятлари камайди. Эндиликда мамлакатда кам одам ўзи билан доллар олиб юради, миллий валюта эса шунчалик қадрсизланиб кетганки, жиноятчиларга “нон қолмаган”. Бундан ташқари, ўқлар қимматлашиб кетган, автомобил ва мотоцикллар учун эҳтиёт қисмларни сотиб олиш қийинлиги сабабли жиноятчилар пиёда юришга мажбур.
Венесуэла ҳукумати анчадан бери жиноятчилик бўйича статистикани эълон қилмай қўйган. Президент Николас Мадуро тузуми буни унинг рақиблари бу маълумотлар ёрдамида ҳукмрон социалистик партияни ёмонотлиқ қилишни исташлари билан тушунтиради. Бундан ташқари, кўпчилик жабрланувчилар полицияга ишонмаганлари сабабли унга мурожаат қилмай қўйганлар.
Бироқ вазият ортидан кузатувчи мутахассислар мамлакатда жиноятчиликнинг анчагина камайганини маълум қилмоқдалар. Observatorio Venezolano de Violencia (OVV) нотижорат ташкилоти маълумотларига кўра, охирги икки йилда қотилликлар сони 19 фоизга камайган. Бироқ айтиш жоизки, Венесуэлада қотилликлар даражаси ҳанузгача дунёдаги энг юқориларидан бири бўлиб қолмоқда, бу ерда 100 минг кишига 81,4 та қотиллик содир этилади.
Мавзуга оид
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
10:39 / 02.05.2026
Жиноятни босди-босди қилиб беришини айтиб пул олган ИИБ ходими ушланди
16:20 / 29.04.2026