Давлат бюджети маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши қандай бўлиши лозим?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида президентнинг 2018 йил 22 августдаги қарорига асосан ишлаб чиқилаётган “Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳамда 2021 ва 2022 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг шакли муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳасига таклифлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган муҳокамаларда депутатлар томонидан бюджет маълумотларининг очиқлиги ва сифати, уларни хорижий инвесторларга ва бошқа манфаатдор субъектларга етказиш, шунингдек, парламент вакиллари ва фуқаролик жамиятининг Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш жараёнидаги иштироки етарли даражада эмаслиги таъкидланди.
Шу боис, қуйи палата аъзолари томонидан лойиҳани такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар илгари сурилди. Жумладан, депутатларнинг таъкидлашича, мамлакатимизнинг асосий молиявий ҳужжатида бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, бюджет маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш лозим. Шунингдек, давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотлари батафсил баён этилган, илғор халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланиши мақсадга мувофиқдир.
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилишидан олдин мажбурий жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши лозимлиги тўғрисидаги нормаларни қонун билан мустаҳкамланишини кераклиги алоҳида қайд этилди.
Мавзуга оид
13:32 / 22.11.2024
Дума 2025 йилги бюджетни урушга рекорд харажатлар билан қабул қилди
13:44 / 21.11.2024
2025 йилда бюджет тақчиллиги қандай қопланади?
15:24 / 02.11.2024
Октябрда илк марта давлат бюджети ойлик профицитга чиқди
18:42 / 30.10.2024