Жамият | 10:42 / 19.03.2019
11814
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида уч нафар босқинчи қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Пискент туманида шу йил 16 мартга ўтар кечаси 3 нафар номаълум шахс юзига ниқоб кийиб, темир бўлаги ва пичоқ билан қуролланган ҳолда Навоий маҳалласида яшовчи Ф.А.нинг уйига бостириб киради.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар Ф.А.нинг бирга яшовчи ўғли Б.А.ни ўлдириш билан қўрқитиб, унинг юзига уриб, тан жароҳати етказиб, уйидан 4 300 000 сўм пули ва аксессуарларини олиб воқеа жойидан яширинганлар. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий маҳалласида яшовчи З.С., Ўртачирчиқ тумани Галаботир маҳалласида яшовчи С.Ж. ва Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи М.М. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид