Жаҳон | 07:33 / 20.03.2019
6922
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда уран олиб кетаётган конвойга ҳужум қилинди 

Фото: РИА Новости

19 март куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штатидаги Ангра-душ-Рейш шаҳрида уран юкига соқчилик қилиб кетаётган полиция конвойига ҳужум қилинди.

Brasil ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу радиоактив модда Angra 1 ва Angra 2 атом электр станциялари ишида қўлланади.

Полиция маълумотларига кўра, унинг ходимлари қуролланган босқинчиларнинг ҳужумини қайтарган, яраланганлар ва қўлга олинганлар йўқ, уранга зарар етмаган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид