Жамият | 11:55 / 22.03.2019
18673
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Хоразмда «Хива Локомотив» ҳашаматли меҳмонхонаси очилди

«Ўзбекистон темир-йўллари» акциядорлик жамияти томонидан юртимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳларга қулайлик яратиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида кўҳна ва навқирон Хива шаҳрида замонавий меҳмонхона қурилиб, фойдаланишга топширилди.

19 март куни «Хива Локомотив» номли ҳашаматли меҳмонхонанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Сайёҳларга қулай бўлиши учун «Хива темир-йўл вокзали» ёнида барпо қилинган меҳмонхона 2 қаватли бўлиб, миллий меъморчилик анъаналарига хос тарзда безатилган ва жиҳозланган. У 74 ўринли, Standart ва VIP турдаги 41та хонадан иборат. Қайд қилиш жоизки, «Хива Локомотив» меҳмонхонасидан тарихий-меъморий обида ҳисобланмиш «Ичан қалъа»гача пиёда юриб бориш мумкин. Бу эса сайёҳлар учун янада қулай.

Меҳмонхонанинг очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, «Ўзбекистон темир-йўллари» акциядорлик жамияти раҳбар ходимлари, вилоят фахрийлари ва санъаткорлар иштирок этишди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид