24 март куни Тошкентдаги қатор кўчаларда ҳаракат чекланади
Эртага, 24 март куни Тошкентда Наврўз байрами муносабати билан International Navruz Half Marathon халқаро яриммарафони ўтказилиши туфайли бир қатор кўчаларда ҳаракат чекланади.
Яриммарафон соат 9:00да бошланади ва марказий кўчалар бўйлаб бўлиб ўтади, бу эса ўз навбатида пойтахтнинг асосий диққатга сазовор жойларини кўришга имкон яратади. Старт ва финиш Афросиёб ҳамда Бешёғоч кўчалари кесишмасида жойлашади.
Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, марафон давомида иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соат 9:00дан 13:00гача қуйидаги кўчалар автоҳаракат учун вақтичалик беркитилади:
- Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мемориал мажмуасидан Ойбек кўчасигача;
- Ойбек кўчаси – Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;
- Нукус кўчаси – Ойбек кўчасидан Қодирий кўчасигача;
- Қодирий кўчаси – Нукус кўчасидан Мустақиллик кўчасигача;
- Мустақиллик кўчаси Мирзо-Улуғбек кўчасигача;
- Мирзо-Улуғбек кўчаси Махтумқули кўчасигача;
- Махтумқули кўчаси –Мирзо Улуғбек кўчасидан Амир Темур хиёбонидаги айланма йўлгача;
- Амир Темур хиёбонидаги айланма йўл – Махтумқули кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
- Амир Темур кўчаси – Амир Темур хиёбонидаги айланма йўлдан Ислом Каримов кўчасигача;
- Ислом Каримов кўчаси – Амир Темур кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача;
- Шароф Рашидов кўчаси – Афросиёб кўчасидан Навоий ва Қодирий кўчалари кесишмасигача;
- Навоий кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Олмазор кўчасигача;
- Қодирий кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Олмазор кўчасигача;
- Олмазор кўчаси – Қодирий кўчасидан Афросиёб кўчасигача (марафон бошланган жойида тугайди).
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Яна ўзбекистонликлар ажратилди: БАА аэропортида 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ушлаб турилди
Ўзбекистон | 14:57
-
Ўзбекистон ва Малайзия сунъий интеллект бўйича қўшма дастурлар ташкил этади
Ўзбекистон | 14:40
-
Ғазоликларни ўққа тутган Исроил, Украинанинг «Паутина» операцияси ва Париждаги тартибсизликлар – кун дайжести
Жаҳон | 14:30
-
Лавров ва Рубио Истанбулдаги бўлажак музокараларни муҳокама қилди
Жаҳон | 14:28
Мавзуга оид

14:45 / 15.11.2020
Фоторепортаж: Тошкентда Ўзбекистон байроғи куни арафасида яриммарафон ўтказилди

14:54 / 02.11.2020
Амалдаги чемпион иккинчи, нонушта натижага таъсир қилди. Самарқанддаги марафон қандай ўтди?

12:36 / 01.11.2020
Самарқанд яриммарафонида ғолиб аниқланди. Амалдаги чемпион иккинчи бўлди

19:04 / 03.03.2020