Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда бир қувватланишда минг километр юрувчи водородмобил тақдим қилинди
Хитойнинг Wuhan Grove Hydrogen Automobile Co. компанияси водородда ишловчи ва бир қувватланишда 1000 км йўл боса олувчи электромобил прототипини тақдим қилди. Бу ҳақда “Автоцентр” нашри хабар берди.
“Хитой саноати электромобил қурилиши тармоғини фаол ривожлантирмоқда. Бироқ батареяда ишловчи электромобиллар ортида кўпчилик бошқа истиқболли ишланма – водородда ишловчи электромобилни унутиб қўймоқда”, деб ёзилган нашрда.
Бундай транспорт воситалари ичида водородни парчалаб, электр заряди ажратувчи ўзига хос электр станция мавжуд. Глобал экологик самарадорлик нуқтаи назаридан, бундай электромобиллар анъанавий аккумулятор батареяларига эга электромобиллардан яхшироқ ҳисобланади.
Таъкидланишича, водородмобилнинг прототипи 2020 йилда конвейерга қўйилиши режалаштирилган.
Машинанинг ноодатий дизайнидан ташқари бош жиҳати бир қувватланишда 1000 км йўл боса олиши ҳисобланади.
Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, машинанинг тўлиқ қувватланиши бир неча дақиқагина вақт олади. Бугунги кунда бир қувватланишда энг кўп йўл босиб ўта олувчи серияли водородомобил Honda Clarity ҳисобланиб, унинг юриш захираси 750 кмни ташкил қилади.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026