Жамият | 13:58 / 26.03.2019
7900
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи ушланди

Иллюстратив фото

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида шу йил 17 март куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани “Самарқанд-Ашхобод-Туркманбоши” йўлида ҳайдаб кетаётиб, пиёда Б.Х.ни уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Б.Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Жомбой тумани Хитойбола қишлоғида яшовчи 31 ёшли О.Б. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид