Жаҳон | 08:44 / 26.03.2019
5141
1 дақиқада ўқилади

Суд Бразилиянинг собиқ президенти Темерни озодликка чиқарди 

Фото: AFP

Бразилия суди мамлакатнинг собиқ президенти Мишел Темерни озодликка чиқарди. Темер ўтган ҳафта коррупция айблови билан ҳибсга олинганди.

Рио-де-Жанейро федерал суди судьяси 78 ёшли сиёсатчини панжара ортида сақлашга ҳожат йўқлиги, чунки у “жамият учун хавф солмаслиги” ҳақидаги қарорга келган. Судья, шунингдек, Темернинг озодликда бўлиши тергов боришига таҳдид солиши мумкинлигини кўрмаган.

78 ёшли Темер 21 март куни Сан-Паулуда “Ангра” атом электр станцияси қурилишида йўл қўйилган эҳтимолий коррупция иши бўйича ҳибсга олинган. Жумладан, гап 230 минг евро миқдоридаги пора ҳақида бормоқда. 

Темер собиқ президент Дилма Русефф импичментидан кейин 2016 йилда президент лавозимини эгаллаган. У Русефф президентлиги вақтида 6 йил давомида вице-президент лавозимини эгаллаб келган. Темер ўз лавозимини 2018 йилда тарк этгач, жиноий таъқиб қилинишдан дахлсизликни йўқотган.

Мавзуга оид