Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei ўзининг биринчи ақлли кўзойнакларини чиқаради
Huawei Кореянинг Gentle Monster таниқли бренди билан ҳамкорликда ўзининг биринчи ақлли кўзойнагини чиқариш режалари тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақда TechCrunch ёзмоқда.
Кўзойнаклар смарт-кўзойнаклар деб аталувчи нарсадан кўра, оддий дизайнерлик кўзойнакларига ўхшаш. Улар ўзининг оддий функцияларидан ташқари, қўнғироқларни амалга ошириш ва мусиқа тинглаш учун Bluetooth-гарнитура вазифасини ҳам бажариши мумкин.
Қўнғироққа жавоб бериш учун шунчаки ён томонга тегиш кифоя қилади, ҳеч қандай тугма йўқ. NFC технологияси қўллаб-қувватланади.
Гардишга динамиклар, микрофон, антенна ва аккумулятор жойлаштирилади. Камера эса йўқ, бу компаниянинг махфийлик бўйича баҳслардан қочиш истагига боғлиқ бўлиши мумкин.
Huawei 2019 йил июль ойида кўзойнаклар чиқаришни режалаштирмоқда. Уларнинг нархига ҳозирча аниқлик киритилмади.
The future is now! Together with Gentle Monster we have joined forces to take your wearable intelligence to the next level with #HUAWEI X GENTLE MONSTER EYEWEAR. pic.twitter.com/MrgO2esXK4
— Huawei Mobile (@HuaweiMobile) March 26, 2019
Бундан олдин, Huawei флагман смартфонларини тақдим этганди.
Мавзуга оид
13:00 / 14.05.2026
Huawei Digital Power “Ўзбекистон Энергетика ҳафталиги – 2026 (UEW)”да яшил инновацияларни илгари сурмоқда
15:00 / 13.03.2026
“Huawei MWC Barcelona 2026”да саккизта GLOMO мукофотини қўлга киритди
21:30 / 22.02.2026
Huawei феврал охирида глобал тақдимот ўтказади
22:54 / 22.01.2026