Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Туябўғиз ГЭС фойдаланишга топширилди
Фото: Халқ сўзи
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги Туябўғиз сув омбори қошидаги янги гидроэлектр станция фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда «Халқ сўзи».
Билдирилишича, ГЭС лойиҳавий қиймати 15,8 миллион долларга тенг бўлиб, шундан 8,1 миллион доллари ХХР «Эксимбанк»и томонидан молиялаштирилган.
Туябўғиз сув омбори қошидаги ушбу кичик ГЭС ўн тўрт ой ичида қуриб битказилган. Илгари бундай иншоот барпо этиш учун камида уч йил вақт сарфланган.
Мутахассисларнинг айтишича, ГЭСнинг умумий қуввати 11,4 МВтга тенг. Бу йилига ўртача 41,2 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1 минг 600 та хонадоннинг электр токига бўлган эҳтиёжи тўлиқ таъминланади, деганидир.
Бундан олдин, «Ўзбекгидроэнерго» компанияси 2025 йилгача қуввати 30 МВт.дан ортиқ бўлган 4та катта ГЭСни, 16та янги кичик ГЭСни қуриши ва 21та ҳозир ишлаб турган ГЭСни модернизация қилишни режалаштираётгани хабар берилганди.
Барча амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати 2,6 миллиард доллардан ошади, улардан қарийб 600 миллион доллари - жалб этилаётган кредит маблағлари.
Мавзуга оид
14:43 / 28.12.2025
Сув танқислиги туфайли Ўзбекистон ГЭСларида электр энергияси ишлаб чиқариш камайди
09:58 / 03.11.2025
РФ Вуоксадаги ГЭС бўйича 1972 йилги Финландия билан тузилган шартномани тўхтатди
20:24 / 16.09.2025
Норин дарёсида биринчи «миллий» ГЭС ишга туширилди
12:18 / 13.09.2025