Жисмоний тарбия ва спорт университетида янги кафедра ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қишки спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари учун республика ва халқаро спорт мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўришини таъминлашга қаратилган замонавий моддий-техника базасини яратиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қишлоғида жойлашган “Оромгоҳ” ДУКнинг иккита дор йўли ҳамда чанғида учиш трассасини Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ёшлар ўртасида қишки спорт турларини янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Сертификациялаш ва компьютерлаштириш маркази” давлат корхонасининг “Белдирсой” спорт базасида Ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан енгил конструкцияли бино ва иншоотлар барпо этиш, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, халқаро ва республика нуфуздаги мусобақаларни ўтказиш учун замонавий спорт асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан беғараз таъминлаш бўйича таклифига розилик берилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби балансидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қишлоғида жойлашган “Пахтакор” спорт базаси, унга туташ бўлган иккита дор йўли ҳамда чанғида учиш трассасини реконструкция қилиш, шунингдек Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, 12-уйда халқаро стандартларга жавоб берадиган енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдон қуриш ҳамда замонавий спорт асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан таъминлаш бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлган капитал қўйилма лимити ажратилишини 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида қишки спорт турлари бўйича кафедра ташкил қилади;
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавр йўналишига ажратилган қабул квоталарини йўналишлар бўйича тақсимлашда қишки спорт турлари учун ўрин ажратилиши юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:21
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
Мавзуга оид

17:50 / 17.02.2025
Ботир Раҳимов теннис федерациясига раис бўлди

08:44 / 06.06.2022
Паррандачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ўзгаради

09:01 / 08.04.2022
«Олима аёллар жамияти» нималар билан шуғулланиши маълум бўлди

07:51 / 26.03.2022