Тошкент молия институтида Малайзия билан қўшма факультет очилди
2019 йил 26 март куни Тошкент молия институти ва Малайзиянинг Байнерий университети (Binary University of Management & Entrepreneurship) ўртасида ташкил этилган “Binary Graduate School” қўшма факультетининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари, Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари, Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳенди Ассан ва Малайзиянинг Байнерий университети президенти Тан Сри Дато профессор Жозеф Адаикалам, университет ректори, профессор Сулочана Наир ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Гилберт Алвин ҳамда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этдилар.
Мазкур қўшма факультетда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Master of Business administration (MBA), MSc in Accounting & Finance (by research), MSc in Information Technology Management каби таълим мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш белгилаб олинган.
Ўқишга қабул магистрантларга 1+1 дастури ёки дастур давомида исталган 1 семестрни Малайзияда таҳсил олиш имкониятлари яратилади. Мазкур қўшма факультет битирувчиларига икки томонлама диплом бериш амалиёти жорий этилади.
Мавзуга оид
13:27
Ўзбекистон фуқаролари Малайзияда қонуний асосда иш билан таъминланиши мумкин
12:01
Малайзия университети билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилади
10:10 / 29.10.2024
Малайзия Ўзбекистон давлат идораларига қуёш панелларини ўрнатишни бошлайди
15:52 / 25.10.2024