Жаҳон | 14:11 / 30.03.2019
8525
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев Нур-Султонда бўлиб ўтадиган ЕОИИ саммити меҳмони бўлади 

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Павел Бедняков

29 май куни Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтаётган ЕОИИ юбилей саммитида Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев фахрий меҳмон сифатида иштирок этади. Бу ҳақда мамлакатнинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Twitter’да хабар берган.

«25 йил муқаддам Москва давлат университетида Қозоғистон биринчи президенти Евросиё интеграцияси ҳақида ўз фикрини баён қилиб, ушбу концепциянинг муаллифи бўлганди. У амалга оширилди. 29 май куни Нур-Султонда ЕОИИ юбилей саммити бўлиб ўтади. Унда Н.Назарбоев фахрий меҳмон сифатида қатнашади», - дея ёзган Тоқаев.

Евросиё иқтисодий иттифоқи - 2014 йилнинг 29 май куни ташкил этилган иттифоқ. Ушбу иттифоққа Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон давлатлари киради. Евросиё иқтисодий иттифоқи аъзо давлатларнинг бир-бири билан халқаро ва ўзаро бирликни кучайтиришни ўз ичига олади.

Бундан олдин, Оқўрда Қозоғистон президенти оиласидан ажрашгани ҳақида хабар берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид